"Uzbekistan Airways" АЖ 2022 йил 1 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways эхпрессънинг "тўлиқ эконом" форматидаги барча қатновларида багаж нормаси 23 кг/158 см гача (авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар) оширди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввал 1 та жой учун багаж нормаси 15 кг/158 см эди. Ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармайди – 5 кг/115 см гача қолади.






