АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева Республикада озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти ва хавфсизлигини таъминлаш йўналашидаги ишлар борасида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг 12 та асосий деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этилиб, вилоятлар томонидан бозорларга келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун барча шарт-шароитлар (бепул расталар, тарози, сақлаш омборхоналари) яратиб берилди.
Ушбу бозор ярмаркалари 2022 йил 1 майга қадар давом эттирилиб, 75,5 минг тн маҳсулот бозорларга етказиб берилиши кутилмоқда. Жумладан:
- картошка - 20 минг тн
- пиёз - 8 минг тн
- сабзи - 7 минг тн
- сабзавотлар - 12 минг тн
- мол гўшти - 5 минг тн
- қўй гўшти - 2 минг тн
- товуқ гўшти - 1,3 минг тн
- балиқ - 1 минг тн
- тухум - 1,2 млрд дона
- гуруч - 6 минг тн
- мевалар - 8 минг тн
- полиз - 5 минг тн
- асал - 300 тн
- консервалар - 250 тн
Бугунги кунда ярмаркалардаги ўртача нархлар қуйидагича:
- картошка 3500-3700;
- сабзи 3000 сўм;
- пиёз 2000 сўм;
- мева-узум 7500-12000 сўм;
- мол гўшти 55 000 сўм;
- қўй гўшти 58000 сўм;
- товуқ гўшти 21 минг сўм;
- тухум 700-1000 сўм;
- балиқ 39 000 сўм (карп 39000, оқ дўнгпешона 18750, оқ амур 35000, африка лаққаси 20000, форель 65000, осётр 60000 сўм);
- гуруч 7000-11000 сўм.






