АсосийJamiyat

"Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади

'"Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 5 февралдан бошлаб, “Қўнғирот – Андижон – Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланаётган 654/653 - сонли йўловчи поездлари "Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида қатновни амалга оширишни бошлайди.

Ушбу поездлар ҳаракат давомида “Хўжайли”, "Конликўл" темир йўл станцияларида ҳам тўхтаб ўтади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар