Россияда коронавируснинг омикрон варианти билан касалланиш даражаси ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Пандемия тарихида биринчи марта Россияда коронавирус билан касалланишнинг кунлик ўсиши 150 минг кишидан ошди. Охирги сутка давомида мамлакатда 155 768 та инфекция ҳолати қайд этилган, 667 нафар бемор коронавирус инфекцияси туфайли вафот этган.
Россияда коронавирус инфекцияси тарқалишининг бошидан буён умумий сони 12 284 564 нафарга етди, деярли 10,4 миллион бемор вирусдан тузалиб кетди, 333 357 нафари вафот этди.
Касалликнинг энг юқори даражаси Россия пойтахти - Москвада ҳам қайд этилган бўлиб - 26 904 ҳолат. Сўнгги 24 соат ичида 1622 бемор касалхонага ётқизилди, 560 нафар бемор механик вентиляцияга ўтказилди. Коронавирус билан касалланишнинг юқори ўсиши Санкт-Петербургда ҳам қайд этилган - 21 234 та ҳолат ва Москва вилоятида - 8 721.






