АсосийDunyo

Тесла айрим носозлик туфайли 817 мингдан ортиқ автомобилини ортга қайтаради

'Тесла айрим носозлик туфайли 817 мингдан ортиқ автомобилини ортга қайтаради'ning rasmi

Tesla Inc компанияси хавфсизлик камари хавфсизлик камарининг тақилмаганидан огоҳлантирувчи сигнал   туфайли 817 143 та автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда

Америка Қўшма Штатлари Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси таъкидлашича, хавфсизлик камарини билдирувчи овозли сигнал ҳар доим ҳам компания автомобилларида ишламайди. 

“Шу сабабга кўра, автомобиллар Федерал автотранспорт хавфсизлиги стандарти талабларига жавоб бермайди”, — деб ёзади агентлик.

Қайтариб олинадиган компания машиналарига 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model S ва Model X ҳамда 2017-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3s ва 2020-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model Y киради. 

Компания 1 апрелгача ушбу автомобиллар эгаларига билдиришнома юборишини маълум қилади. 

    Бошқа янгиликлар