Жорий йилнинг 28-январь куни тахминан соат 12.00 да номаълум шахс масжидда бўлганидан 18 ёшли Баҳромжон T.ga тегишли бўлган куртканинг чўнтагидан 1.200 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган. Бу бўйича фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Кейинги куннинг ўзидаёқ кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 23 ёшли Иқболжон К. қўлга олинди.
"Тергов давом этмоқда", - дейилади хабарда.






