Бу ҳақда АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра:
-Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланди;
-Жисмоний шахслар ҳам ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгиланди;
-Интелектуал мулк ҳимояси борасида жарималар миқдори оширилди;
-Жариманинг 70%ни 1 ой ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар қолган қисм тўловидан озод этилиши белгиланди.






