АсосийJamiyat

4-6 февралда республика бўйича шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилади — "Ўзгидромет"

'4-6 февралда республика бўйича шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати  хабар қилди. 

Маълум қилинишича :

4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида  18-23 м/с гача;

5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида

18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобил йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар