АсосийJamiyat

Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш устидан парламент назорати кучайтирилмоқда

'Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш устидан парламент назорати кучайтирилмоқда'ning rasmi

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ишлари самарадорлигини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг февралидан бошлаб ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш бўйича Ҳукумат, вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш, уларнинг фаолиятига ҳар ой баҳо бериш амалиёти жорий этилиши таъкидланди.

Шу мақсадда ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар устидан парламент назоратини олиб бориш, бу борада Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаол иштирок этиши лозимлиги қайд этилди.

Мажлис давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳар ойда Сенатга вазифалар ижроси бўйича таҳлилий маълумотлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиб борилиши белгиланди.

Сенат томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар