АсосийJinoyat

Бухоро ва Самарқандда фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'Бухоро ва Самарқандда фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 АҚШ доллари эвазига ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар