АсосийJinoyat

Гулистонда кредит маблағини ўзлаштирган сохта экспортчи аниқланди

'Гулистонда кредит маблағини ўзлаштирган сохта экспортчи аниқланди'ning rasmi

Департаментнинг Гулистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б” МЧЖ раҳбари Ф.Х. таниши Ж.Н. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб жиноят содир этгани аниқланди. У ўзи раҳбарлигидаги “Б” МЧЖ номига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва экспорт қилиш” учун банк муассасасидан ажратилган 1 млрд. сўм кредит маблағларини белгиланган мақсад учун сарфламасдан нақдлаштириш орқали фойдаланиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар