9-февралдан бошлаб Чехия ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган республика аҳолиси учун жамоат жойларига боришга қўйилган барча чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда бош вазир Петр Фиала сўзларига таянган ҳолда korrespondet хабар беради.
“Ҳукумат эпидемиологик вазиятнинг ҳозирги ривожланишини инобатга олиб, 9-февралдан бошлаб ресторанлар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари, шунингдек, маданият ҳамда спорт тадбирларига киришда эмлаш гувоҳномаси ёки касаллик ҳақида тиббий маълумотнома кўрсатиш мажбуриятини бекор қилади”, деди бош вазир.
Бош вазир таъкидлашича, ҳукуматнинг нормал ҳаёт сари навбатдаги қадами иш жойлари ва мактабларда оммавий тест синовларини бекор қилиш бўлади. 18-февралдан бошлаб бу қоидани бекор қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Дания коронавирус пандемияси сабабли киритилган барча чекловларни бекор қилган Европадаги дастлабки мамлакатга айланган эди.






