АсосийDunyo

Калифорнияда автобус ўққа тутилди. Ҳалок бўлганлар бор

'Калифорнияда автобус ўққа тутилди. Ҳалок бўлганлар бор'ning rasmi

Американинг Калифорния штатидаги Оровил шаҳрида жамоат транспортида содир бўлган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Қайд этилишича, отишма оқибатида яна тўрт киши яраланди. 

Маълумотларга кўра, гумонланувчи тўппончадан маҳаллий маиший хизмат дўкони олдида турган автобусга қарата ўқ узган.

Қурбонлар орасида 11 ёшли бола, 25 ёшли ҳомиладор аёл ва 30 ва 32 ёшли икки эркак бор. 

Полиция 21 ёшли отишмани содир этган шахсни ҳибсга олди. У воқеа содир бўлганидан кейин у қочишга уринган. Полиция ходимлари зудлик билан уни тўхтатган ва қуролсизлантиришга муваффақ бўлган.

    Бошқа янгиликлар