Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Унда фуқаро С.Т. Тожикистон давлат университетида таҳсил олаётган талаба А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини 1 200 АҚШ доллари эвазига Фарғона давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






