Аввалроқ Қарши шаҳар Шодлик маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар жойларнинг бирида 23 ёшли О. Сафаров 4-қаватидан пастга йиқилиб, воқеа жойида вафот этгани борасида хабар берган эдик.
Айни пайтда Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
"Қарши шаҳрида яшаб келган 1999 йилда туғилган фуқаро О.С. 29.01.2022 йилда вақтинча яшаб келган Қарши шаҳар, 6-митти туман, 9-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирининг ойнасидан ўзини ташлаб вафот этган. Марҳумнинг ўлими сабаблар ни аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.






