Ўзгидромет" хабарига кўра, 2022 йил 6 - 7 февраль кунлари А-373 “Тошкент - Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17 - 22 м/с ва қисқа вақтларда 25-27 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
️Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўралмоқда.






