Аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги хорижий корхонада эшак гўшти сўйилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Ҳокимият ушбу ҳолат бўйича ўрганишни бошлаганди.
Айни пайтда туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларини маълум қилди:
"Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида жойлашган "Qarshi Conch sement" хорижий корхонасининг қурилиш ҳудудида эшак сўйилганлиги ва бундан маҳаллий ишчилар норозилик билдиргани айтилган видеолавҳа юзасидан тегишли соҳа ходимлари тезкор суриштирув ишларини олиб боришди.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат Китоб туманидаги хорижий корхона билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди", - дейилади хабарда.






