Жорий йил 16, 17 ва 18-феврал кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Чимён” қишлоғида анъанавий “Chimgan Chellenge” халқаро спорт фестивали ташкил этилади.
Унда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда фаолият юритаётган спорт тарғиботчилари ҳамда маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар "Амирсой" тоғ-чанғи мажмуасида спортнинг шахмат, бадминтон, сноуборд, тоғ чанғиси, мини-футбол ва халқ миллий ўйинлари бўйича ўзаро мусобақалашади. Умутманг, спорт саломатлик гарови!
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти.






