АсосийSport

Англия кубоги. "Челси" ва "Манчестер Сити" кейинги босқичга йўлланма олди

'Англия кубоги. "Челси" ва "Манчестер Сити" кейинги босқичга йўлланма олди'ning rasmi

Англия кубоги 1/16 финали доирасидаги бир қатор учрашувлар якунига етди.

"Челси" ўз майдонида "Плимут"ни қабул қилди. Учрашувнинг асосий бўлимларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда эса омад "Челси" томондан бўлди ҳамда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Манчестер Сити" эса "Фулҳэм"ни 4:1 ҳисобида қийинчиликсиз таслим қилган бўлса, Фрэнк Лэмпард қабул қилиб олган "Эвертон" ҳам "Брентфорд"ни ҳам худди шундай ҳисобда енгди. 

Англия кубоги. 1/16 финал.

Челси – Плимут 2:1
Голлар: 0:1 – 8 Гиллесфи, 1:1 – 41 Аспиликуэта, 2:1 – 105 Алонсо.

Манчестер Сити – Фулҳэм 4:1
Голлар: 0:1 – 4 Карвальо, 1:1 – 6 Гундўған, 2:1 – 13 Стоунз, 3:1 – 53, пенальти Маҳрез, 4:1 – 57 Маҳрез.

Эвертон – Брентфорд 4:1
Голлар: 1:0 – 31 Мина, 2:0 – 48 Ришарлисон, 2:1 – 54, пенальти Тоуни, 3:1 – 62 Ҳолгейт, 4:1 – 90 Таунсенд.

    Бошқа янгиликлар