АсосийJamiyat

Бугундан Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши бошланади

'Бугундан Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши бошланади'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказ хабарига кўра, 6 февралда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда илиқ ҳаво кириб келиши давом этади.Шимолий ҳудудларга Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 

Республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқгача, шимолда 0-5° илиқгача пасайди.  

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар