ССВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2022 йил 5 февраль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 228796 (+887) нафарни ташкил этмоқда. 4 февраль куни 912 кишида касаллик аниқланган эди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 32 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 20 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 49 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сирдарё вилоятида,
- 45 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 61 нафари Фарғона вилоятида,
- 41 нафари Хоразм вилоятида,
- 107 нафари Тошкент вилоятида,
- 438 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 212183 (+452) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1584 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 148 нафар кишида пневмония аниқланди.






