Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда 4 февраль куни бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочгани айтилган видео тарқалди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур видео тасвирдаги ҳолат жорий йилнинг 4 феврал куни Беруний туманида содир бўлган. Беруний туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.Х. ўзининг икки нафар танишлари билан биргаликда 2002 йилда туғилган (қиз бола) Б.Онинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун зўрлик ишлатиб олиб қочган.
Фуқаро Б.О. жорий йилнинг 4 феврал куни соат 21.:00 ларда Беруний тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.