2022 йилнинг 6-феврал куни соат 10:10 ларда Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 84-км.да, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси ағдарилиб кетган. Ҳалокат ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида, рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб кетиши оқибатида юзага келган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса натижасида автотранспорт воситаси ва ичидаги юкларига шикаст етган. Ҳайдовчига тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.
Ҳайдовчиларга узоқ йўлга чиқишдан олдин, дам олиш лозимлиги эслатилмоқда.






