АсосийJinoyat

Урганч аэропортида 22 минг 900 АҚШ долларини белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди

'Урганч аэропортида 22 минг 900 АҚШ долларини белига боғлаб, олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Амалда тартибларга кўра, жисмоний шахсларга 100 млн. сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан эркин олиб чиқишларига рухсат этилади.

Аммо, мазкур меъёрдан қониқмаган айрим шахслар нақд хорижий валюталарни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш учун турли найрангларга қўл уришмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорти” чегара божхона постида хорижий валюталарни божхона назоратидан яширинча олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. 

Хабарда айтилишича, қўшни давлатга парвози олдидан божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг безвоталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган.

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, кийимлари остида белига махсус тиббий белбоғ боғлаб олгани маълум бўлган. Белбоғга эса чўнтаклар тикилган бўлиб, ушбу чўнтакларда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 22 минг 900 АҚШ доллари яширилгани фош бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар