АсосийJamiyat

“Тахтақорача” бугуннинг ўзида иккинчи марта ёпилди

'“Тахтақорача” бугуннинг ўзида иккинчи марта ёпилди'ning rasmi

Аввалроқ қалин ёғган қор сабаб "Тахтақорача" ёпилгани, шундан сўнг,  тозалаш ишлари амалга оширилиши натижасида довон қайта очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ вилоят ФВБ бугун, 17:30 ҳолатига Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг "Тахтақорча" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани хақида хабар берди.

Бунинг асосий сабаби сифатида М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги кўрсатилмоқда.

"Айни дақиқаларда вилоят ФВБ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда “Тахтақорча" довонини қайта очилиши кутилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар