Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида клублар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. Осиё Чемпионлар лигаси "Ал-Ҳилол" мезбон "Ал-Жазира" дарвозасига 6та тўп киритиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Шу тариқа, саудияликлар 9 февраль куни "Челси"га қарши майдонга тушади. Иккинчи ярим финал баҳсида эса "Ал-Аҳли" ва "Палмейрас" кураш олиб боради.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. 1/4 финал
"Ал-Ҳилол" — "Ал-Жазира" - 6:1
Голлар: Игалҳо (36), Перейра (40), Кано (58), Салим Ад-Довсари (78), Марега (88), Каррильо (90+2, пенальти) — Диаби (14).






