Бугун, 7 февраль - Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг учинчи куни. Ушбу кун дастурида терма жамоалар 9 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси қайд этмоқда.
Таъкидланишича, кеча эркаклар ўртасида ўтказилиш керак бўлган тезкор тушиш баҳсларининг ҳал қилувчи баҳси кучли шамол сабаб бугунга қолдирилган. Шунингдек, аёллар ўртасидаги гигант слалом баҳслари, биатлон бўйича аёллар ўртасидаги индивидуал пойга, фигурали учиш бўйича жамоавий дастур, шорт-трек, трамплиндан сакраш, сноуборд ва конькида югуриш дастурлари ҳам бугун ўз ғолибларини аниқлайди.
Қуйида батафсил танишинг:
08:35 – Фигурали учиш, жамоавий дастур;
09:00 – Тоғ чанғиси. Эркаклар, тезкор тушиш;
09:55 – Сноуборд. Эркаклар, слоупстайл;
11:30 – Тоғ чанғиси. Аёллар, гигант слалом;
13:30 – Конькида учиш. Аёллар, 1500 метр;
14:00 – Биатлон. Аёллар, индивидуал пойга;
17:45 – Шорт-трек. Аёллар, 500 метр;
17:50 – Трамплиндан сакраш. Аралаш жамоавий;
17:58 – Шорт-трек. Эркаклар, 1000 метр.






