АсосийJamiyat

"Бу қилиқлар бизни бебурд қилиб қўймоқда" Олимжон Ўсаров фахрий журналистлар қўлига "тегмаётган" газеталар ҳақида сўз очди

'"Бу қилиқлар бизни бебурд қилиб қўймоқда" Олимжон Ўсаров фахрий журналистлар қўлига "тегмаётган" газеталар ҳақида сўз очди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров фахрий журналистлар қўлига "тегмаётган" газеталар ҳақида сўз очди.

Қайд этилишича, янги йил арафасида фахрий журналистларни муборакбод этиш ва уларга ўзига хос туҳфа ҳозирлаш мақсадида махсус табрикномалар ёзилган ва унга қўшиб, 100дан ошиқ фахрийлар "Ҳуррият" газетасига бепул обуна қилинган. Бу борадаги квитанциялар табрикнома ичида жўнатилгани, бироқ газеталар баъзи ҳудудларга етиб бормаётганини айтади Олимжон Ўсаров.

"Бу ўзига хос табрик журналистлар томонидан ажойиб тарзда кутиб олинди, биз ҳам бундан мамнун бўлдик. Афсуски, февраль ойи бошида айрим фахрий журналистларимиздан газеталар ўз вақтида етиб бормаётгани ҳақидаги эътирозларни эшита бошладик",-дейди у.

Маълумотга кўра, "Ҳуррият" газетаси ва "Ўзбекистон почтаси" ўртасида бу борада шортнома тузилган. Унга кўра, манзиллари кўрсатилган фахрийларга почта томонидан газеталар ўз вақтида етказиб берилиши лозим бўлган.

"Ўрганиш жараёнларида аён бўлдики, аксарият вилоятларга газеталар умуман етказилган",-дейди уюшма раиси.

Мисол ўрнида, Андижон, Бухорода, Самарқанддаги аксарият журналистларга бормаган газеталар келтириб ўтилади.

Олимжон Ўсаров сўзига якун ясар экан:, "Бу ҳаракатлар бизни бебурд қилиб қўймоқда",-дея таъкидлайди.

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, шунингдек, мутасаддилардан бу борада зудлик билан чора кўришни сўради.

    Бошқа янгиликлар