Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Музаффар Холмирзаевни ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ДСБ хабар берди.
Таъкидланишича, у 4 февраль куни ўзининг "Lacetti русумли автомашинасида бахтсиз ҳодисага учраган.
Воқеа ҳақида хабар топгач, дарҳол бошқарма раҳбарияти ва бўлимдаги ходимлар дастлаб воқеа жойига, ундан сўнг эса Республика шошилинч тиббиёт илмий маркази Фарғона филиалига етиб боришган.
"Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чораларга қарамай ушбу ходим вафот этди.
Бошқарма раҳбарияти ва ходимлари марҳумнинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди",-дейилади хабарда






