АсосийJinoyat

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлар аниқланди

'Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

Айни дамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақида маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, ҳолатга ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бархам берилган.

 Департаментга кўра, “M.N.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Б.А. харидорга 2 дона кучли таъсир қилувчи “Регапен” номли дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 947 дона “Регапен”, 131 дона “Зардекс” ва 49 дона “Тропикомид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби вазият Мирзо Улуғбек туманида ҳам юз берган. 

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т., харидор А.га 50 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар