Фарғона вилояти туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари комплекси тизимига кирувчи ташкилотларда коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз курашишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Аҳмедов, Маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Ғофуров ҳамда ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Туризм ва спорт бош бошқармаси тизим ташкилотларида коррупсия ҳолатларига йўл қўймаслик, уни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бош бошқарма мутахассислари томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупсияга қарши курашиш бўйича асосий ички идоравий ҳужжатлар намуналари” ишлаб чиқилди ва жойларга қўлланма сифатида етказилди.
Хусусан, коррупсияга қарши курашиш сиёсати, коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупсиявий хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, коррупсияга қарши курашиш соҳасида ўқишларни ташкил қилиш, контрагентларни текшириш, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш, коррупсияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш, коррупсияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш, коррупсиявий ҳатти-ҳаракатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш каби йўриқнома, регламент, низом ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди.
2021-йилнинг август ойидан бошлаб ҳар ойда мунтазам равишда коррупсия ҳолатларига йўл қўймаслик ва унинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Айниқса, таълим муассасаларида мусобақа ва танлов ўтказиш жараёнида бундай ҳолатларга бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтказилаётган мусобақаларда ўзаро келишиб олишга йўл қўймаслик, ҳакамларнинг адолатли бўлишлари ёки селекция жараёнида спортчи ва мураббийлар ўртасида таниш-билишчиликни бартараф этиш, ҳақиқий иқтидорли номзодларни танлаб олишга урғу берилмоқда.
Жумладан, Маданий мерос бошқармаси тизимида обектларни сақлаш, реставрация қилиш, қайта тиклаш ва улардан фойдаланиш тизимли йўлга қўйилган. Обектларни ижарага бериш, таъмирлаш тизими ҳам шаффофлик билан йўлга қўйилган. Агар ижара масаласи давлат ижара маркази билан ўрнатилган тартибда уч томонлама амалга оширилса, таъмирлаш ишлари Республика Маданий мерос агентлиги томонидан эълон қилинган тендер асосида амалга оширилади.
Вилоят бўйича коррупсия ҳолатларининг олдини олишга қаратилган жами 57 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида Туризм ва спорт бош бошқармаси тизимидаги ташкилотларда ўтган йилда биронта ҳам коррупсия ҳолатларга йўл қўйилмади.
Шунингдек, 2021-йилда Фаргъона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, туризм йўналиши бўйича:
Вилоятда 2021-йил якунлари бўйича туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлили қуйидагича рейтингга эга:
– жойлаштириш воситаларини ташкил этиш (меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари ва хостелллар ташкил этиш ва туристларга ижарага хонадонлар бериш) - 4 ўрин;
– туризм салоҳиятини ОАВ (маҳаллий ва хорижий) ва блогерлари орқали тарғибот қилиш ҳамда реклама маҳсулотларини чоп этиш бўйича - 4 ўрин;
– саёҳатни уюштирувчи ва янги туристик маҳсулот ишлаб чиқувчи туроператор ва турагентларни ташкил этиш бўйича - 5 ўрин;
– туроператор ва турагентларнинг сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича – 3 ўрин;
– ташриф буюрувчилар учун оммавий тадбирлар ташкил этиш ва уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш – 3 ўрин.






