“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
2022 йилнинг 1 чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн. АҚШ долл. миқдорида қайта молиялаштирилади. Компания томонидан халқаро молия ташкилотларидан қўшимча маблағлар жалб этилиши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда ва 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ўзлаштирилишини бошланиши кутилмоқда.
Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Молия вазирлиги ресурларини жалб этилиши назарда тутилмоқда. Компания томонидан тақдим этиладиган ресурс талаблари асосида иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун 2021 йилда 1,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди, 2022 йил давомида 2,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.