АсосийJamiyat

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

'Қарши туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Сессияда депутатлар Юсупов Бехзоджон Фарходовични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Б.Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

У Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қашқадарё ҳокими Қарши туманининг собиқ ҳокими ҳақида ҳам муносабат билдирди. 

"Собиқ ҳоким Махсуда Мустафоева фаолиятига ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Ҳоким қўлидан келганича ишлади. Аёл ҳоким бўлгани учун амалий ёрдам ва имкониятлар берилди. Аравани тортиш раҳбардан, давлатга фидойилик билан ишлаш - жамоадан", - деди вилоят ҳокими. 

 

    Бошқа янгиликлар