Косон туманида фуқарони тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Муборак тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида 700 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






