Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар тееширув ўтказилди.
Унда, “I.k.h.” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси Боёвут филиали собиқ менежери З.С. ўзига ишониб топширилган ва унинг моддий жавобгарлигида бўлган 28 турдаги 109,4 млн сўмлик ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






