Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хусусий секторларига берилганэксклюзив ҳуқуқларни аниқлаш ва товар бозорларидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилиниб, давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади ва хусусийлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Бу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган.
Бозорлардаги жиддий тўсиқ ва муаммоларни аниқлаш, монополиянинг айрим турларига барҳам беришга хизмат қиладиган мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.






