Жозибали рақс Бухоро шаҳридаги 39-Ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси томонидан ижро этилган.
Рақсни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лира Минибаева саҳналаштирган. Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Лира нафақат моҳир чет тили ўқитувчиси, балки санъатнинг рақс соҳасида ҳам яхшигина иқтидорга эга.
У “Life Style” номли замонавий рақс гуруҳини ташкил этиб, ёш авлодни санъатга бўлган қизиқиш ва меҳрини ошириш йўлида тинмай изланишлар олиб бормоқда.
Мазкур жамоа “Евроосиё” кўп жанрли болалар ижодкорлигини ривожлантириш 3-халқаро фестивал-танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Лира Минибаева “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, андижонлик ўқитувчиларнинг рақси интернетда кенг тарқалганди.






