Бавария бош вазири шифокорлар учун мажбурий эмлашни жорий этишни кечиктиришга қарор қилди. Ушбу чора бутун мамлакат бўйлаб 15 мартдан кучга кириши кутилган эди.
Аммо Бавария касалхоналари ва қариялар уйларида ходимларнинг етишмаслиги ниҳоятда катталиги сабаб агар қолганлар ҳам эмланмаслик учун ишдан четлатилса, катта хато бўлишини таъкидлайди Euronews.
Шу жумладан, мутахассисларнинг фикрича, эмланмаган шифокорлар ва ҳамшираларни ишдан четлаштириш "ҳалокатли" бўлади.
Германия ҳукумати маълумотларига кўра, 15 мартгача шифокорларнинг камида 10 фоизи эмлаш сертификатини тақдим эта олмайди. Улар 2500 евро миқдорида жаримага тортилиши, маошидан маҳрум этилиши ёки ишдан бўшатилиши мумкин. Декабрь ойида Бавариянинг Росенхайм шаҳридаги касалхона ходимлари деразаларнинг бир қисмини қизил чироқ билан ёритиб, мажбурий эмлашга қарши норозилик намойишини ташкил қилишган. Мақсад клиниканинг қанча ходимини йўқотиши мумкинлигини кўрсатиш бўлган






