Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Москва, Амур, Курск вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабардор қилди.
Унга кўра, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланиши айтилади.
Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Крокус", "Поволжское строительное предприятие", "Рудстрой".
Қуйида танловлар вақти ва ҳудудлар билан танишинг:
8 февраль:
- Соат 11:00 да, Жиззах вилояти,
Манзил: Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.
Мўлжал: Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази (Ўрда боғи яқинида).
72 223-90-66, 72 223-90-65.
9 февраль:
- Соат 11:00 да, Наманган вилояти,
Манзил: Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.
69 227-94-64, 69 227-97-27.
- Соат 11:00 да, Фарғона вилояти,
Манзил: Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
73 244-40-01.
- Соат 11:00 да, Тошкент шаҳри
Манзил: Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй.
Мўлжал: Япон маркази биноси.
71 236-30-40.
10 февраль:
- Соат 11:00 да, Фарғона вилояти,
Манзил: Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
73 244-40-01.
- Соат 11:00 да, Хоразм вилояти,
Манзил: Урганч ш., Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
62 229-19-96;
11 февраль:
- Соат 11:00 да, Наманган вилояти,
Манзил: Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.
☎️69 227-94-64, 69 227-97-27.
- Соат 11:00 да Андижон вилояти,
Манзил: Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи.
95 202-33-55;
- Соат 11:00 да, Қорақалпоғистон Республикаси
Манзил: Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
55 102-53-32, 55 102-53-34.






