Ижтимоий тармоқларда Бухородаги "Чор Бакр" мажмуаси ери аукцион савдога қўйилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳолат бўйича қўйидагича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 17 январдаги Бухоро вилоятида ўтказилган хизмат текшируви натижасида Бухоро тумани Шергирон МФЙ ҳудудида жойлашган давлат муҳофазасига олинган "Чор Бакр" (мажмуаси) маданий мерос объектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилганлиги аниқланган.
Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2022 йил 7 январь куни (03-м/21-сонли) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига йўлланган мурожаат хатига кўра "Чор Бакр" мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини "ерэлектрон" автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.
"Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилади",-дейилади хабарда.






