Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро А.Н. таниши Б.нинг хонадонини ижарага олиб, санитария-гигиена талабларига зид ҳолда, умумий қиймати 550,3 млн сўмлик ҳужжатлари бўлмаган 196 турдаги дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сақлаб келган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан, ИИБ ва ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИБ Фарғона вилояти бошқармалари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “B.C.” МЧЖ раҳбари Ш.Н. МЧЖга қарашли дорихонада фуқарога 182 дона “Регапен” ҳамда 10 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 3,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада яна 1092 дона “Регапен” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






