АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилади

'Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилади'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган эди.

Вазирликнинг хабар беришича, мазкур тадбир доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида умуммиллий имтиҳон ўтказилади.

 Имтиҳонда 15 ёш ва ундан катта барча хотин-қизлар қатнашиши мумкин бўлиб, иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва очиқ.

Имтиҳонда қатнашиш учун 8-mart.adliya.uz сайтида жорий йил 15 февралдан 28 февралга (шу куни ҳам) қадар рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

️Имтиҳон икки босқичдан иборат:

1-босқич – онлайн тест, 1 март соат 09.00 дан 13.00 гача бўлиб ўтади.

2-босқич – суҳбат, 4 март соат 10:00 да ташкил этилиб, 3 нафар ғолиб аниқланади.

 

    Бошқа янгиликлар