Январь ойида Самарқанд вилоятида энг кўп туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 69 198 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6918 тага кўп.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 3408 та
— Андижон вилояти – 6249 та
— Бухоро вилояти – 3493 та
— Жиззах вилояти – 3198 та
— Қашқадарё вилояти – 7417 та
— Навоий вилояти – 1934 та
— Наманган вилояти – 6046 та
— Самарқанд вилояти – 8516 та
— Сурхондарё вилояти – 6060 та
— Сирдарё вилояти – 1915 та
— Тошкент вилояти – 4184 та
— Фарғона вилояти – 7528 та
— Хоразм вилояти – 3386 та
— Тошкент шаҳри – 5864 тани ташкил этди.






