Бугун, 8 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг Жамоатчилик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Усмонов Жалолиддин Қудратович Халқаро пресс-клубнинг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг расмий каналида эълон қилинди.
Жалолиддин Усмонов 1983 йил 24 сентябрда туғилган. Шу пайтга қадар бир қатор лавозимларда ишлаган. Бир неча йиллар давомида Халқаро пресс-клубда бўлим бошлиғи, ижрочи директор сифатида меҳнат қилган. Сўнгги икки йил мобайнида эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг матбуот котиби – ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг матбуот котиби – ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлаб келган.






