АсосийJinoyat

Метан газ шаҳобчаси газ таъминотига 448,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди

'Метан газ шаҳобчаси газ таъминотига 448,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “Қ.М.” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан табиий газ тармоғига газ ҳисоблагич ускунасини айланиб ўтиш орқали уланганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 448,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар