АсосийJamiyat

Ўзбекистонда сув таъминотига 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади 245 млн доллар жалб этилади — Президент

'Ўзбекистонда сув таъминотига 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади 245 млн доллар жалб этилади — Президент'ning rasmi

Президент келгуси беш йилда бу соҳага 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Жорий йилда ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.

"Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз", деди Президент.

Бу борада қўлланиши керак бўлган 3 та тажриба кўрсатиб ўтилди:

- Наманган вилоятининг 85 та маҳалласи учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 260 км тармоқ тортиб, 8 та қудуқ қазиб, 8 та сув минораси қурилган. Натижада 25 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

- Балиқчи, Поп, Учқўрғон, Қўштепа ва Қуванинг 6 та маҳалласида вазирликнинг ижтимоий буюртмаси асосида 7 та сув иншооти ва 117 км тармоқ қурилиб, 20 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

- юқоридаги имкониятлар бўлмаган маҳаллаларда ташиб келинадиган сув ҳисобига 25-50 тонналик марказий сув ҳовузи қуриб, хонадонларга тармоқ ўтказса бўлади.

    Бошқа янгиликлар