АсосийJamiyat

Мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз...

'Мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз...'ning rasmi

Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.

Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.

    Бошқа янгиликлар