АсосийJinoyat

Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

'Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди'ning rasmi

Нукус шаҳрининг эски шаҳар қисмида янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилган. Қорақалпоғистон Республика Прокуратурасининг хабар беришича, 2022 йил 8 февраль куни соат 02:00лар чамасида Тахтакўпир тумани, Нукус шаҳрид Бўстон кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган А.К фарзанд дунёга келтириб, ўзи яшаб турган жойнинг қаршисидаги уй олдига ташлаб кетган.

Сўнг, чақалоқ Республика перинатал марказига етказилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Бу ҳодиса бўйича Нукус шаҳар ИИБ томонидан ЖКнинг 117 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқда айтилишича, воқеага гувоҳ бўлганлар 103 қисқа рақамига мурожаат қилган. Чақалоқ ўғил бола, оғирлиги 3 кг 700 грамм.

    Бошқа янгиликлар