АсосийJinoyat

Қорақалпоғистонда ташлаб кетилган чақалоқ бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Қорақалпоғистонда ташлаб кетилган чақалоқ бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Кеча Нукус шаҳрининг эски шаҳар қисмида янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

 Қорақалпоғистон Республика Прокуратурасининг маълумотига кўра, ҳолат Нукус шаҳрид Бўстон кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган А.К томонидан содир этилган эди. У фарзанд дунёга келтириб, ўзи яшаб турган жойнинг қаршисидаги уй олдига ташлаб кетган.

Сўнг, чақалоқ Республика перинатал марказига етказилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилмоқда.

"Нукус шаҳрида янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар