АсосийDunyo

Россияда "Covid-19" билан шифохонага ётқизилганлар сони кескин ошди

'Россияда "Covid-19" билан шифохонага ётқизилганлар сони кескин ошди'ning rasmi

Сўнгги бир ҳафта ичида Россияда "Covid-19" билан шифохонага ётқизилганлар сони 30 фоизга ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкога таяниб "Euronews" хабар бермоқда. 

Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда шифохоналарда 177 минг киши даволанмоқда.

Мурашко деярли 12 минг бола касалхонада ётганини айтиб, бу ёш гуруҳидаги касалхонага ётқизилганлар сони ҳам бир ҳафта ичида деярли 30 фоизни ташкил этганини таъкидлади.

Aнна Попованинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфексияси билан боғлиқ вазият ҳозирча “барқарор бўлмаяпти”. 

Шунингдек, Москвада бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш 6 фоизга камайган, аммо шифохонага ётқизилганлар сони ортган.

    Бошқа янгиликлар